preloder
Barcha yangiliklarga qaytish

Битирув ишлари онлайн ҳимоя қилинмоқда

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши жорий этилган карантин чора-тадбирларига амал қилинган ҳолда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб интернатларида 2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг малакавий битирув диплом иши ҳимояси онлайн тарзда ўтказилмоқда.

11 июнь куни тасарруфдаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида битирувчи синф ўқувчилари битирув малакавий ишларининг онлайн ҳимояси ташкил қилинди.

Ҳимояда рассомлик бўлимига Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Собир Рахметов,  мусиқа бўлимига Тошкент давлат консерваторияси доценти Елена Матвеева раислик қилди.

Малакавий битирув диплом иши ҳимоясини Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов ва Бош илмий котиб Феруза Обиджонова кузатиб борди.

Битирувчилар карантин шароити талабларига қатъий амал қилган ҳолда дастгоҳли рангтасир, дизайн, кино тв, наққошлик рассоми, ҳайкалтарошлик, симли торлар, халқ чолғуси, фортепиано йўналишларида  малакавий ишларини фото ва видео шаклида аъло даражада бажаришди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.