loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, КЎРИК-ТАНЛОВ!

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг жаҳон мероси Ўзбекистон ижодкор ёшлари нигоҳида” мавзусида ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўқувчи-талабалари ўртасида кўрик-танлов эълон қилинмоқда.

Танлов уч босқичдан иборат:

I босқич – турли санъат асарлар 2021 йил 15 апрелгача қўйидаги манзилда қабул қилинади.

Манзил – Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 45. Иштирокчилар ижодий ишларнинг электрон версияларини аризани тўлдириб электрон почта орқали юборадилар (info@scocenter.ru).

Иккинчи босқичдан эса – танлов иштирокчилар асл нусхаларини юборишади. 2021 йил 20 майдан кейин топширилган ишлар кўриб чиқилмайди.

II босқич2021 йил 15 дан 30 апрелгача ташкилий қўмита томонидан ҳакамлар ҳайъати танлов ғолибларини танлайди.

III босқич-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ва талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси– 2021 йил 11 май куни (сешанба), соат 10:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаоллар залида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун икки ёш тоифасидаги ўқувчилар таклиф этилади. Иштирокчиларнинг биринчи тоифаси: 17 ёшдан 20 ёшгача.

Иккинчи тоифаси: 20 ёшдан 27 ёшгача.

Қуйида кўрик-танлов концепцияси билан танишинг:

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.