loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, Фотосуратлар онлайн танловига марҳамат!

Дунёнинг турли ўлкаларида истиқомат қилувчи ватандошларимиз фарзандлари орасида миллий онг, миллий ғурур ва миллий руҳ тушунчаларини ривожлантириш, уларда гўзал ва бетакрор Ватанимиз, маданий меросимиз, миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида хориждаги ватандошлар фарзандлари учун “Ўзбекистон маданий мероси” номли фотосуратлар онлайн танлови эълон қилинади.

Танловда хорижий давлатларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган фарзандлари ҳамда хорижий таълим муассасаларида таълим олаётган ўзбекистонлик талаба  ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов қуйидаги икки ёш тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида тартибда ўтказилади:

15 ёшдан 20 ёшгача;

20 ёшдан 25 ёшгача.

Иштирокчилар аризалари ва танловга тақдим этиладиган фотоматериаллар 2021 йилнинг 1 февралидан 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар onlayn_tanlov@mail.ru электрон почта манзилига ёки 

(+998 97) 753-88-17  рақамдаги  Telegram  мессенжерига  юборилади.

Танлов материаллари, фотосуратларга  қўйиладиган талаблар:

танловга фақат янги (ОАВ, интернет веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларида ёритилмаган), Ўзбекистон маданий мероси, тарихи, маданияти ва санъатини акс эттирувчи, муқаддас қадамжолар, тарихий обидалар, маданий объектлар, миллий анъана ва урф-одатларни тарғиб қилишга йўналтирилган фотоматериаллар қабул қилинади;

фотоматериаллар бошқа танловларга юборилган, ғолиб деб топилган бўлиши мумкин эмас. Фотоасар рақамли форматда топширилиши керак (сканерланган ишлар қабул қилинмайди), рақамли файллар JPG форматида 30х40 ҳажмда, 72 dpi ўлчамида (разрешение 72 dpi ) тақдим этилади;

тасвир файлида рангларнинг тўғри кўрсатилишини таъминлаш учун иш RGB ранг майдони профилини ўз ичига олгани маъқул;

юборилган фотоматериаллар Интернет тармоғида ёритиш учун зарур бўлган техник хусусиятларга жавоб бериши керак;

танловда холис Ҳакамлар ҳайъати иши учун иштирокчилар ўз исмларини фотосуратда ҳам, фотосуратнинг номида ҳам ёки бошқа қисмларида кўрсатмасликлари керак.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчилар электрон тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

мазкур низомга илова қилинган ариза-анкета асосида иштирокчи номидан ариза;

3х4  ҳажмдаги иштирокчининг фотоси;

иштирокчининг паспорт (ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхаси;

Ўзбекистон маданий меросига оид 4 (тўрт) дона фотосуратлар, фотосурат ҳақида алоҳида маълумот (фотосуратда акс эттирилган объект ва фотоматериал номи, қисқача мазмуни, манзили, суратга олинган йили) ёзилиши;

тақдим этилган барча фотосуратлар номи ўзбек ва инглиз тилларида берилиши зарур.

Танловда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳар бир ёш тоифаси бўйича “Ўзбекистон маданий мероси” номли фотосуратлар онлайн танловининг Гран-при ва диплом,  олтин медаль ва 1-даражали диплом, кумуш медаль ва 2-даражали диплом, бронза медали ва 3-даражали дипломлари ҳамда танлов ташкилотчилари томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Танлов шартлари, Ариза ва Низоми билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг http:/www.art-academy.uz расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Танлов ташкилотчилари:  Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлар тўғрисида”  2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилмоқда.

 Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (+99871) 232-17-66

Қуйида мазкур ТАНЛОВда иштирок этиш Ариза ва Низоми ҳавола этилмоқда:

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.