loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Йилнинг фаол ижодкорлари тақдирланди

25 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Анжуманлар залида ижодий натижаларни сарҳисоб этиш ва тасвирий санъатнинг турли йўналишлари бўйича самарали меҳнат қилган фаол ижодкорларни тақдирлашга бағишланган «TОР-ART — 2019» тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда бадиий таълимни юксалтириш, миллий тасвирий санъатнинг ўзига хос анъана ва мактабларини қайта тиклаш, кенг тарғиб этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Қайд этилдики, Ўзбекистон Бадиий академияси кўплаб ижодий лойиҳаларни амалга оширмоқда.
2019 йилда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом ва ҳайкалтарошлар, халқ амалий санъати усталари ижодига мансуб асарлар намойиш этилган 400 дан ортиқ кўргазма, кўплаб маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувлар, халқаро илмий-амалий анжуманлар, анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ташкил этилди. Шу билан бирга бир қатор хориж мамлакатларида ўзбекистонлик мусаввирлар асарларининг кўргазмалари муваффақиятли ўтказилди. Жорий йилда ўтказилган яна бир йирик санъат байрами – II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси нафақат бетакрор санъатимизни дунёга кўрсатиш, балки дунё халқлари амалий санъатидан баҳраманд бўлиш, ўзаро мулоқот майдони яратиш орқали дўстлигимиз ришталарини янада мустаҳкамлаш имконини берди.

“ТОP-АRТ” тадбирининг асосий мақсади – йил якунлари бўйича тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги, дизайн, фотосанъати ҳамда санъатшунослик соҳасида миллий ва жаҳон санъати ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган, умумиллий ва халқаро аҳамиятга молик асарлар, лойиҳалар яратган, миллий санъат анъаналари ва ҳозирги замон тасвирий ва амалий санъат ривожининг фаол тарғиботи бўйича юқори малакали, профессионал ижодкорларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаолиятининг нуфузини янада оширишни рағбатлантиришдан иборат.

Тадбирда “Энг фаол вилоят бўлими”, “Йил рассоми”, “Йил ҳайкалтароши”, “Йил амалий санъати устаси”, “Йилнинг энг яхши шахсий кўргазмаси”, “Энг фаол маданият тарғиботчиси”, “Энг яхши кўргазма куратори”, “Энг фаол шўъба раҳбари”, “Янги ном”, “Энг фаол ижодий жамоа”, “Эҳтиром” сингари 11 та номинация бўйича тасвирий, амалий санъат, ҳайкалтарошлик, дизайнерлик, санъатшунослик, фотография, тарғибот-ташвиқот каби қатор йўналишларда самарали ижод қилаётган мўйқалам соҳиблари ва оммавий ахборот воситалари ходимларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фаолиятининг йил якунларига бағишланган “ТОП-АРТ-2019” ҳисобот тадбири доирасида номинациялар кесимида тақдирланганлар:

1. “Энг фаол вилоят бўлими” номинацияси:

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришда, жамоат ишларида фаоллик кўрсатганлиги, жамиятимизда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий ислоҳатлар моҳиятини очишга қаратилган ташкилий тадбирлар ва кўрик-танловларда фаол иштироки учун:

– Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон бўлими
– Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлими;

2. “Йил рассоми” номинацияси:

Ғоявий- бадиий жиҳатдан юксак, муаллиф дунёқарашининг ўзига хослиги, бугунги воқеликда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришларни тасдиқлашга қаратилган, шунингдек, оригинал бадиий-эстетик изланишлари билан ажралиб турувчи рангтасвир асарлари учун:

Александар Тюрин – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом;

3. “Йил ҳайкалтароши” номинацияси:

Баҳром Норбоев – Йил давомида етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланган, жамоатчилик томонидан эътироф этилган ҳайкалтарошлик йўналишидаги ижодий ишлари учун;

4. “Йил амалий санъати устаси” номинацияси:

Абдувоҳид Каримов – Халқ амалий санъати, халқ ҳунармандчилиги соҳасида миллий амалий санъатимиз ривожига улкан ҳисса қўшганлиги, самарали ижодий фаолияти, умумиллий ва халқаро аҳамиятга молик асарлар яратгани ҳамда оригинал бадиий-эстетик изланишлари билан ажралиб турувчи ижодий ишлари учун;

5. “Йилнинг энг яхши шахсий кўргазмаси” номинацияси:

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларда фаол ва ташаббускор бўлиб, миллий тасвирий ва халқ амалий санъатимиз ютуқларини юртимизда ва жахонда кенг тарғиб этиш, тасвирий ва амалий санъат халқ ҳунармандчилиги соҳасида миллий маданиятимизни авайлаб асраш ва тарғиб қилиш, маънавий бой, миллий маданиятимизга ҳурмат ва ундан чуқур ғурурланиш туйғулари руҳида ёш авлодни тарбиялашдаги беқиёс аҳамияти учун;
Аслиддин Исаев – Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси, рангтасвирчи рассом;
Раҳматилла Зокиров – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, уста созгар;

6. “Энг фаол маданият тарғиботчиси” номинацияси:

Халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ва маънавий қадриятларимизни, тасвирий санъатимизда эришилаётган ютуқлар, янгиликларни кенг тарғиб этиш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашдаги фаол иштироки учун:

Ҳусниддин Ато – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом;
Муҳаммаднозим Мавлонов – “O’zbekiston 24” телеканали муҳаррири;
Зарбиби Чориева – “O’zbekiston 24” радиоканали Ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири ўринбосари;
Зебо Мирзаева – “Маданият ва маърифат” телеканалининг муҳаррири;
Гулноза Бобоева – ЎзА миллий ахборот агентлиги муҳаррири;
Сарвара Қосимова – “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бўлим муҳаррири;

Гулноза Шарипова – “Санъат” журнали ходими

7) “Энг яхши кўргазма куратори” номинацияси:

Халқимиз маънавиятини юксалтириш, маданий ва маърифий ислоҳотлар моҳиятини очишга қаратилган, оригинал бадиий-эстетик изланишлари билан ажралиб турувчи кўргазма экспозицияси учун:
Элмира Аҳмедова – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, санъатшунос;

8. “ Энг фаол шўъба раҳбари” номинацияси:

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уюшма, хусусан, ижодий ташкилотлар томонидан ўтказилган ижодий танловлар ва тадбирларда фаол иштироки, тасвирий ва амалий санъат соҳасида миллий маданиятимизни асраб-авайлаб асраш ва тарғиб қилишдаги хизматлари учун:

Ҳакимжон Иноғомов – Уюшма халқ амалий санъати шўъбаси раиси;
Тўлаган Тожихўжаев – Уюшма ҳайкалтарошлик шўъбаси раиси;

9) “Янги ном” номинацияси:

Николай Шохин -Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш ижодкор;

10. “Энг фаол ижодий жамоа” номинацияси:

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан ўтказилган ижодий танловлар ва тадбирлардаги фаол иштироки, бадиий санъатнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, тасвирий санъат оламига кириб келаётган ёш ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар ижодини ривожлантиришга кўмаклашишдаги сермазмун фаолияти учун:

“Эски шаҳар” ижодий гуруҳи

11. “Эҳтиром” номинацияси:

Ёшлар учун маънавий намуна бўлиб хизмат қиладиган замонамиз қаҳрамонларини яратиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкам қарор топтиришда тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги сермаҳсул ижоди, миллий ҳайкалтарошлик санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун:
Дамир Рўзибоев – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош;

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.