loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кўргазма очилди

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида “Рухсор”  замонавий тасвирий санъат музейи билан ҳамкорликда “Алоқалар”  номли кўргазма очилди.

Кўргазмада ёш истеъдодли рассом ва ҳайкалтарош,  “Рухсор”  музейи директори Нормурод Негматов, Ҳулкар Юнусова ва Озод Негматов томонидан ишланган абстракт услубидаги рангтасвир ва  график асарлари ҳамда инсталляциялар санъат ихлосмандлари диққатига ҳавола этилди.

Кўргазмада дунё муаммоларини қамраб олган, фалсафий мушоҳадага чорловчи асарлар меҳмонларнинг эътиборидан четда қолмади. Кўргазмага уюштирилган экскурсия давомида муаллифлар асарларнинг яратилиш тарихини сўзлаб беришди.

Кўргазма жорий йилнинг 10 июль санасига қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.