loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 8 май куни пойтахтимиздаги “Ғалаба” боғи” ёдгорлик мажмуасининг “Шон-шараф” давлат музейи анжуманлар залида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган “Уруш хотираларда!” номли ижодий ишлар кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди:

БАЁН, ИНШО, ЭССЕ ВА ҲИКОЯЛАР НОМИНАЦИЯСИДА:

-Биринчи ўрин – Куранбаев Ортиқбой Зерипбой ўғли, Қашқадарё вилояти Муборак тумани 53943-сонли ҳарбий қисм оддий аскари.

-Иккинчи ўрин – Холбоева Зебо Сувановна, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси “Шон-шараф” давлат музейи фонд бўлими бошлиғи.

-Иккинчи ўрин – Юнусова Зулфия Носировна, Мудофаа вазирлиги Оммавий ахборот коммуникациялар депортаменти махсус мухбири.

-Учинчи ўрин – Абдусамотова Муқаддас Солиховна, нафақахўр.

-Учинчи ўрин – Иброҳимова Мадина Эшқобил қизи, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси.

-Учинчи ўрин – Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли, ЎзМУ журналистика факультети мустақил изланувчиси.

 

ҲАЙКАЛТАРОШЛИК НОМИНАЦИЯСИДА:

-Биринчи ўрин – Мухаметшина Ирина Яковлевна, 26-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси.

-Иккинчи ўрин – Исмоилов Элмурод Улуғбек ўғли, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси.

-Учинчи ўрин – Муродов Бекжон Содиқ ўғли, А.Ходжаев номидаги дизайн мактаби ўқувчиси.

 

ГРАФИКА НОМИНАЦИЯСИДА:

-Биринчи ўрин – Полвонов Жўшқин Искандарович, эркин ижодкор.

-Иккинчи ўрин – Тўрабекова Маржона Усубали қизи, Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳри М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети талабаси.

-Иккинчи ўрин – Абдуллаева Камола Ҳусан қизи, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-босқич талабаси.

-Учинчи ўрин – Тўхтақулов Дилбек К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси.

-Учинчи ўрин – Худойберганов Рустам Отабаевич, Ф.Назаров номидаги №23 сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси.

-Учинчи ўрин – Абдуллаев Нусратилла Ҳамидович, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси.

 

РАНГ ТАСВИР НОМИНАЦИЯСИДА:

-Биринчи ўрин – Ниёзов Жавохир Мухаммаджон ўғли, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 1 курс магистратура босқичи талабаси.

-Иккинчи ўрин – Юн Полина СергеевнаТошкент вилояти Олмалиқ шахар 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси.

-Иккинчи ўрин – Қиёмов Зухриддин Қиёмович Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси.

-Учинчи ўрин – Шохин Николай Анатольевич, эркин ижодкор; Планшет.

-Учинчи ўрин – Худойберганов Рустам Адамбаевич, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси.

-Учинчи ўрин – Ташходжаева Камила Бегзодовна, Павел Беньков номидаги рассомлик мактаби ўқувчиси.

 

Энг олий мукофот “ГРАН-ПРИ” – Эгамбердиев Ҳасан Бобоназарович, Павел Беньков номидаги Республика Рассомлик мактаби ўқитувчиси.

 

Ғолибларга Мудофаа вазирлиги томонидан телевизор, планшет ва ноутбук топширилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.