loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Лауреатлар аниқланди

Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 15 декабрь санасида  Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида   анъанавий  “Рассом ва табиат” XXXV  бадиий кўргазмаси очилди.

Бадиий кўргазмада  катта авлод вакиллари – Римма Гаглоева, Искра Шин, Анвар Мирсагатов, Анвар Мамажонов, Марина Бородина, Назира Қўзиева, Людвига Нестерович  қаторида  очиқ табиат қўйнида асар яратиш анъанасини давом эттираётган ёш рассомлар ижод намуналари ҳам ўрин эгаллади.

Шунингдек,  Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус  бўйича “Ўзбекистон манзаралари”  акцияси доирасида юртимиз рассомларининг  табиат гўзаллигини акс эттирувчи асарлари  намойиш этилмоқда.

20 январь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида мазкур анъанавий бадиий кўргазма муҳокамаси ҳамда  лауреатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмага тақдим этилган асарлар комиссия аъзолари томонидан 7 та номинация бўйича баҳоланди.

Комиссия хулосасига кўра:

  1. “Этюддан асаргача» йўналишида Жамшид Чоршанбиев;
  2. «Плэнерга садоқат» йўналишида Дилором Мамедова, Хуршид Сатторов;
  3. «Анъаналар давомчиси» йўналишида Виктория Трошина;
  4. «Янги ном» йўналишида Якуб Турсуметов;
  5. «Энг яхши пленэр этюди» йўналишида Ўринбой Қамбаров;
  6. «Табиатни жонли ҳис этиш» йўналишида Ҳасан Эгамбердиев, Людвига Нестерович;
  7. «Мавзунинг оригинал ечими» номинациясида Ли Сафи тақдирланди.

Fнъанавий  “Рассом ва табиат” XXXV  бадиий кўргазмаси ўз ишини давом эттирмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.