loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Малака ошириш дарслари

4 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида А.Авлоний номидаги малака ошириш институти билан ҳамкорликда навбатдаги малака ошириш дарси бўлиб ўтди.

“Композиция дарсларида ўқувчиларнинг бадиий тафаккурини ошириш ва уларни ижодга йўналтириш” фани бўйича ташкил қилинган ушбу машғулотни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нуридинов олиб борди.

Машғулотда композициянинг бадиий образ яратиш жараёни ва ечимидаги аҳамияти, тасвирий санъатда композициянинг қонун-қоидалардан фойдаланиш ҳақида мисоллар асосида қимматли маълумотлар берилди, ўқувчиларни ижодга йўналтиришда керакли тавсиялар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қизғин ўтган дарс машғулотида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Мазкур малака ошириш курси Бадиий академия тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий санъат йўналиши педагоглари учун ташкил этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.