loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

“Ҳаёт” номли шахсий кўргазма

1 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Хаким Мирзахмедовнинг хотирасига бағишланган “Ҳаёт” номли кўргазма очилди.

Хаким Мирзахмедов кўплаб натюрморт ва жанрли композициялар яратган, бироқ у манзара жанрида ўзининг маҳоратини тўлиқлигича намоён эта олган.  Ўз ижодида реалистик рангтасвирнинг классик ютуқлари ва импрессионистик услубни уйғунлаштирган. Табиатни романтик ифодалашга интилган.

2016 йилда Х. Мирзахмедов “Йилнинг энг яхши рассоми” «Эътироф» миллий мукофоти билан тақдирланган. 

 Рассом ўзининг 70 ёшигача етмай, 2020 йилнинг 8 ноябрида бу дунёни тарк этди. Вафотига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилаётган “Ҳаёт” номли мазкур кўргазмада 250 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда, ижодкорнинг умри давомида босиб ўтган ижод йўли ва унинг  рангтасвирга бўлган чексиз муҳаббатини акс эттиради.

Кўргазма 22 декабрга қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.