loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Менинг армиям – менинг фахрим

27 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Наманган вилоят ихтисослаштирилган саньат мактаб-интернатида таълим олаётган ёшлар ўртасида “Менинг армиям – менинг фахрим” мавзусида энг яхши тасвирий саньат асари кўрик танлови ўтказилди.

Ушбу танловда ғолиб бўлган 7 нафар ўқувчи ёшлар диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган мазку танлов ёшлар қалбида ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий туйғуларни кучайтириш, ушбу соҳадаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш, аскар ва офицерларимизнинг замон қаҳрамонлари сифатидаги қиёфасини бадиий ёритиб беришга хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.