loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Меҳнат фахрийси кўкрак нишони муборак

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.

Мазкур фармонга мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган. Куни кеча “Нуроний” газетасида ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари, соҳа вакиллари ҳам бор.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, академик Сагдулла Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Баҳодир Жалолов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон халқ рассоми, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, академик Жавлон Умарбеков, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон халқ рассоми, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, академик Алишер Мирзаев биринчи даражали, шунингдек, Виктор Лебедов, Ташходжаева Диларам иккинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси устозларни ушбу мукофот билан муборакбод этади.
Тақдирланганларга кўкрак нишони, улар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига ўрнатиладиган белги ҳамда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тантанали топширилади.

http://online.anyflip.com/ziaie/xqpy/mobile/index.html 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.