loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Онлайн вебинарлар янги ғояларга етаклайди

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши жаҳон ҳамжамияти учун фавқулодда ҳолатга айланди. Бундай шароитда карантин қоидаларига риоя қилиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли уйда қолиб, ўзи ва яқинларининг соғлиғига масъулиятли бўлиш талаб этилмоқда. Шу билан бирга ёшлар учун карантин шароитида янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш, дунёда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлардан ҳам хабардор бўлиб бориш муҳим саналади. Бу борада онлайн конференциялар, семинарлар ҳамда мулоқотларнинг ўрни беқиёс.

Жорий йил 24 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам талабалар учун London South Bank University ва Change School ҳамкорлари томонидан навбатдаги “Creative Spark: Big Idea Challenge Webinar” ташкил этилди.

Мазкур webinarда асосан стартап яратиш учун зарур чоралар, ишни ташкил этиш, стартап яратиш босқичлари, бугунги кунда соҳа учун ажратилаётган грантлар сингари мавзулар қамраб олинди. Бунинг баробарида жаҳон брендларининг қандай юзага чиққанига оид маълумотлар ўрганилди.

“Стартап” ёки “стартап компания” тушунчаси (инглизча, ” “statr-up) бу – янги ишга туширилган, ривожланишнинг дастлабки босқичида турган ҳамда бозорга аста-секинлик билан кириб бораётган бизнесни англатади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, карантин пайтида амалда ўтказилаётган бундай онлайн wебинарлар талабаларнинг дунёқараши кенгайиши, янги-янги ғоялар туғилишига хизмат қилади.

Фазилат ҚОДИРОВА,

Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.