loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Онлайн Республика кўрик-танлови ўтказилди

Аввал хабар берилганидек, юртимиз ёшларида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш, қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, ёш ижодкорларнинг тасвирий санъатга бўлган қизикиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда ижодий муҳит шаклланишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида “Мен юртимни келажакда қандай тасаввур қиламан” мавзусида расмлар чизиш онлайн Республика кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 211 нафар иқтидорли ўқувчи-ёшлар 292 та ижодий ишлари билан иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати хулосаси билан қуйидаги иштирокчилар ғолиб топилди.

7-10 ёш категориясида

1-ўрин
Гарифуллина Эмиля, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, 264-умумий ўрта таълим мактаби, 9 ёш
2-ўрин
Медетбаев Ажинияз, Қорақалпоғистон ихтисослаштирилган санъат мактаби, 10 ёш
3-ўрин
Шарифова Кумушбиби, Жиззах вилояти, Фориш туманидаги, 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби, 10 ёш

11-14 ёш категориясида

1-ўрин
Ғаниева Нозима, Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, 13 ёш
2-ўрин
Келдибекова Нилюфар, Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, 13 ёш
3-ўрин
Тўраева Шахзода, Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, 14 ёш

15-17 ёш категориясида

1-ўрин
Урдушева Рухшона, Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, 16 ёш
2-ўрин
Тошмирзаев Абдулборий, Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, 15 ёш
3-ўрин
Тожиахматова Малика, Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, 16 ёш

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.