loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рангларда бахтиёр юрт келажаги манзаралари

Аввал хабар берилганидек, юртимиз ёшлари онгида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, ёш ижодкорларнинг тасвирий санъатга бўлган қизикиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда ижодий муҳит шаклланишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида онлайн тарзда “Мен юртимни келажакда қандай тасаввур қиламан” мавзусида расмлар чизиш Республика кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур кўрик-танловга тўрт юздан зиёд ижодий ишлар келиб тушди. Айни пайтда Ҳакамлар ҳайъати томонидан  иштирокчиларнинг ижодий ишлари баҳоланмоқда.

Мазкур кўрик-танлов натижалари жорий йилнинг 5 апрелида эълон қилинади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.