preloder
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассом ва устоз педагог

Юртимизнинг тарихий шахслари, оддий меҳнаткашлари, гўзал табиат ва обидалари чиройли ва ёқимли акс эттирилган бадиий асарлар тинимсиз ижодий изланиш йўлидан бораётган таниқли расом монументалист, устоз педагог Рустам Худоберганов мўйқаламига тааллуқлидир

Тасвирий санъат даргоҳида ижод қилиб, кўпгина асарлар яратишдан ташқари ўқув юртларига мўлжалланган  “Рангшунослик”, “Рангшунослик асослари”, “Тасвирий санъатда ранг”, “Витраж”, “Композиция”, “Чизма тасвир”, “Рангшунослик ва композиция асослари”, “Монументал безак санъати композицияси” каби дарслик ва қўлланмалар муаллифидир.

Кўп йиллик педагог устоз тарбиялаган шогирдлар миллий тасвирий санъатимиз ривожига  ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойберганов юртимизда коронавирус пандемиясига қарши карантин даврини қизғин ижод билан ўтказаяпти.

Рассомнинг мухлисларга тақдим этган “Кузги сокинлик. Тошкент” ,”Абу Райҳон Беруний” номли янги асарлари сўзимизнинг амалий тасдиғидир.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.