loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Римдан нигоҳ

Бугун 30 апрель куни Тошкент Фотосуратлар уйида «Римдан нигоҳ. Кино, маданият ва мода Элизабетта Каталано обьэктивида” номли фотокўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси ва Италиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси билан биргаликда, Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамда Олга Страда ва Алдо Понис бошчилигидаги Элизабетта Каталано архиви билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу кўргазма Италия санъатини Ўзбекистонда маданий тарғиб қилиш сиёсатининг муҳим палласи ҳисобланади.

Италиянинг Тошкентдаги элчиси Агостино Пинна, – улар бир неча дақиқада италянча услубни, шунингдек, Рим ва Италиянинг сўнгги жаҳон урушидан кейинг ўн йилликларда бутун дунё бўйлаб санъат, адабиёт, кино ва моданинг энг таниқли ва ёрқин вакилларини ўзига жалб қилиш қобилиятини тушунишга имкон беради.

“Римлик фотограф томонидан бир неча ўнйиллар давомида олинган фотосуратлар тўплами 2015-йилда бевақт оламдан кўз юмган ушбу буюк италян фотографининг ижодий йўлида муҳим рол ўйнайди. Суратларда Римни бутун дунё билан боғлаб, мамлакатни бадиий ва маданий жиҳатдан гуллаб-яшнаган марказга айланган ажойиб даврнинг ўнлаб йиллари акс эттирилган.

Ўзининг маданият арбобларига бағишланган бир қатор портретларида Элизабетта Каталано уларнинг ички моҳиятини англаш қобилиятини намойиш этади. Фотосуратчи ва танқидчи Мауритсио Калвези айтганидек, “у идрок сифатидаги пенетратсия, аниқроғи психология, портрет психологияси томонидан тадқиқ қилинган метафорик руҳдаги санъаткор эди”.

Ўтган давр мозаикасини акс эттирувчи, аммо Италиянинг маданий муҳитида мустаҳкам ўрнашган тасвирларнинг парчалари, Федерико Феллини филмларини суратга олиш пайтида олинган саҳналарнинг фотосуратлари, шунингдек, энг нуфузли Маде ин Италй брендларининг мода хизматлари билан ҳам чамбарчас боғлиқ ҳисобланади.

Элизабетта Каталано ўзи тасвирлайдиган дунёнинг бир қисми эди, у ўз фотосуратларидаги қаҳрамонларнинг аксарияти билан дўстлик ва иш юзасидан таниш бўлган. У тасвирлаган қаҳрамонлар унга ишонишган, шу жиҳатдан Бернардо Бертолуччидан Евгений Евтушенкога ҳамда Силвана Манганодан Моника Беллуччига қадар Тошкентда намойиш этиладиган кўргазмада акс этган юзлар назариясини табиий моҳиятида кўриш имконияти мавжуд.

Элизабетта Каталано Римда яшаган ва ижод қилган. Унинг ҳақиқий дебюти Федерико Феллинининг “Отто э Меззо (Саккиз ярим)” асаридаги Анук Эменинг синглиси роли ҳисобланади. Сёмкалардан бўш вақтларида у отасидан қолган эски фотоаппарат билан суратга олишни бошлайди. Кейинчалик, Феллини Элизабеттани фотосуратчи сифатида ўзининг бошқа филмлар сёмкасига суратга олиш учун чақиради. Буюк режиссёр Элизабеттанинг студиясида бир неча маротаба суратга тушади, сўнгра китобларининг муқовалари учун ушбу портретларнинг бир қисмини танлайди.
Етмишинчи йилларда Элизабетта Каталано ўзини портрет йўналишдаги суратлар туширишга багъишлайди ва Римдаги студиясида ўша даврнинг энг таниқли авангард рассомлари ҳисобланган Алигиэро Боэтти, Жозеф Бойз, Гилберт ва Жорж, Сандро Чиа, Энзо Кукки, Франческо Клементе, Яннис Кунеллискабиларнинг портрет ва фотосуратларини ишлаб чиқади.

“Нима учун мен фотосуратчи деб ҳисоблаган ва аслида ҳамшундайбўлиб чиққан санъаткорлар мени ўзларидан биридеб ҳисоблашади? Эҳтимол, улар ҳақида ўзимнинг портретларимдаги ғоям санъаткор қалбида унинг яширин туғилган жойини аниқлашга интилгандир », – деб ёзади Элизабетта Каталано. «Шундай қилиб, улар менинг портретларимнинг инсонпарварлигини бошқалардан кўра эрта ҳис қила олишди. Суратларда акс этган ғайриоддийлик вақт ўтиши билан қадрсизланса ҳам, унинг ўзига хос белгиси бўлиб қолади”

Кўргазма 2021 йил 30 апрелдан 30 майга қадар бўлиб ўтади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.