loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

РИРМ янги Танлов эълон қилди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби “Uyda qoling” танловини эълон қилди.

Мазкур танлов жорий йил 15 апрелда бошланиб, 15 майга қадар давом этади.

Танлов шартлари:

Карантин даврида уйингизда ижод билан машғул бўлаётганингизни тасвирга оласиз ва @BENKOV_BOT ботига  ижод  намунасини юборасиз. Танловда ёш чегараланмаган. Унда РИРМнинг барча ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

Танлов йўналишлари:

1.Энг яхши график рассом;

2.Энг яхши либос рассоми;

3.Энг яхши театр саҳна безаги рассоми;

4.Энг яхши кино тв рассоми;

5.Энг яхши рангтасвир рассоми;

6.Энг яхши миниатюрачи рассом;

7.Энг яхши маҳобалти рангтасвир рассоми;

8.Эркин мавзу.

Ғолиблар карантиндан сўнг тақдирланади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.