loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Сaнъaтгa бaхшидa умр

19 март куни Ўзбекистон хaлқ рaссоми Обиджон Бaкиров тaвaллудигa 80 йил тўлгaни муносaбaти билaн Ўзбекистон Бaдиий ижодкорлaри уюшмaси Андижон вилоят бўлими аъзолaрининг Андижон давлат университети тaлaбaлaри билaн “Сaнъaтгa бaхшидa умр” номли ижодий суҳбaти ташкил қилинди. Тадбир доирасида сaнъaтшунослик фaкультети ўқитувчиси рaссом Ахмaджон Мaмитaлиев вa мaктaбгaчa тaрбия йўнaлиши тaсвирий сaнъaт фaн ўқитувчиси Сaлимжон Тaжибоевнинг ,,Бaҳорни севиб яшaгaн инсон” номли видеотaсвирли дaрс тaқдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон халқ рассоми Обиджон Бакиров (1941 -2019 й.)

Обиджон Бакиров 1941 йили Андижон шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. Амакиси, халқ артисти Аббос Бакиров унинг ҳаётида муҳим ўрин тутган. 1962-1967 йилларда Республика рассомлик билим юртини тамомлади. 1967-1973 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида таҳсил олди. 1973 йилдан Андижон бадиий ишлаб чиқариш устахонасида фаолият юритди.

У серқирра ижодкор эди. Мусаввир портрет жанридаги 100 дан ортиқ асарларини умумлаштириб, “Меҳнат қаҳрамонлари”, “Фан арбоблари”, “Маданият ва санъат аҳли”, “Улуғ сиймолар”, “Замон ёшлари” туркумларини яратди. Мазкур портретларда турли соҳа фидойилари, ижтимоий иқтисодий ва маданий ҳаёт ривожига муносиб ҳисса қўшган инсонларнинг рангин сиймолари ифодаланган.

О.Бакиров халқ артисти Аббос Бакиров, мумтоз шоира Самарбону, профессор Юсуф Отабеков, Ўзбекистон халқ артисти Қамара Бурнашева, Меҳнат қаҳрамони Олим Қурбонов каби инсонларнинг образларини юксак маҳорат билан акс эттирган. Мусаввир томонидан Абу Али ибн Сино таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан яратилган буюк алломанинг рангтасвирдаги сиймоси тасвирий санъатда эталон сифатида қабул қилинган.

О. Бакиров гўзаллик куйчиси эди. Ижодий фаолиятининг марказий қисмини табиат манзарасини ифодалаш ташкил этади. Рассом асарларида жаннатмонанд Фарғона водийсининг бетакрор табиати, виқорли тоғлари, чексиз адиру тепаликлари, серҳосил пахтазорлари, боғу-роғлари маҳорат билан куйланган.

Обиджон Бакиров 1973 йилдан Рассомлар уюшмаси аъзоси, кейинчалик Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси сифатида фаолият олиб борди. 46 йиллик фаолияти давомида халқаро, республика ва вилоят миқёсидаги ўнлаб нуфузли кўргазмаларда муваффақиятли иштирок этди.

Мусаввир асарлари АҚШ, Россия, Япония, Ҳиндистон, Исроил, Корея, Болгария, Германия, Франция каби мамлакатлар музейлари, шахсий коллекциялардан ўрин олган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.