loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тасвирий ва амалий санъат фестивали якуни Қўқон шаҳрида

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали якуний тадбирида мактабнинг мусиқий чолғучилик бўлими ўқитувчилари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Фестиваль доирасида “Камолиддин Беҳзод издошлари” республика кўрик танловида фаол иштирок этган мактаб 11-синф лакли миниатюра йўналиши ўқувчиси Ашурова Сўғдиёна Турғунбой қизи “Энг яхши мииниатюра асари учун” номинациясида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Худди шу кўрик танловнинг
“Энг яхши наққошлик асари учун”
номинациясида мактабнинг 11-синф наққошлик йўналиши ўқувчиси Расулова Асилахон Давронжон қизи фахрли 3-ўрин соҳибасига айланди.

Фестивал якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳрида иштирок этган тасвирий ва амалий санъат бўлими 11-синф ўқувчиси Асадулло Исмоилов олтин медал билан тақдирланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.