loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Таълим муассасаларида Соҳибқирон таваллуди тадбирлари

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 685 йил тўлгани муносабати билан мактаб ўқитувчилари томонидан қадимий жанг санъати турларидан бўлган камондан ўқ узиш бўйича мусобақа ўтказилди. Беллашув ғолиблари мактаб маъмурияти томонидан эсталик совғалари, диплом ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ҳам 9 апрель – Соҳибкирон Амир Темур таваллуд кунига бағишланган “Амир Темур фахримиз, ғуруримиз” шиори остида бадиий-адабий кеча ўтказилди. Кечада мактаб ўқувчилари томонидан буюк саркарда, давлат арбобининг ҳаёти, ватанпарварлиги, ўгитлари акс этган саҳна кўринишлари маҳоратли намойиш этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.