loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

“Таъсир” қўлга киритилди

Олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилган “Тадбиркорлик университети мукофоти”нинг Ўзбекистондаги соврин натижалари сарҳисоб қилинди.

Танлов Британия Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “ChangeSchool London” билан биргаликда ташкил этилди.

Танловнинг асосий мақсади –Ўзбекистонда етакчи тадбиркорлик ва бошқарув соҳасида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларини эътироф этиш ва рағбатлантиришдан иборат.

Танловда Британия Кенгашининг “Creative Spark” дастури иштирокчилари бўлган Ўзбекистоннинг 11 та етакчи университетлари 8 та номинация бўйича иштирок этди.

Қувонарли томони Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Таъсир” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди ҳамда ташкилотчиларнинг эътирофига сазовор бўлди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.