loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Фестиваль якуни Хоразм вилоятида

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали Урганч шаҳридаги Ўзбекистон замонавий санъат музейида старт олди. Бу масканда Хоразм ИСМИ тасвирий санъат ўқитувчилари Нодира Сабирова – батика, Дилнавоз Аманбаева – гратаж услуби бўйича ўтказган маҳорат дарслари ҳам таассуротларга бой бўлди. Музейга жараённи бевосита кузатиш ва танишиш мақсадида Хоразм ИСМИ ўқувчиларининг ташрифи уюштирилди.

Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида давом этган тадбирларда мактаб-интернат тасвирий ва амалий санъат ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари хам ўз ижодий ишлари билан фаол қатнашди, кўргазмалар ташкил этишди, айниқса ёшларнинг либос дизайни намойиши, “Рангин дунё” мавзусида ижодий композицияси тақдимоти катта қизиқиш уйғотди.

Фестиваль давомида Хоразм ИСМИга Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Файзулла Ахмадалиев, Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ профессор ўқитувчиси Эркабой Машарипов, Қорақалпоғистоннинг таниқли рассоми, академик Сарсенбай Бойбосинов, хоразмлик рассом, академик Отахон Оллаберганов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Ф.Тошмухамедов ташриф буюриб, ёш истеъдодлар билан учрашув, ижодий суҳбат ва маҳорат дарслари ўтказишди, улар ижоди билан яқиндан танишишди.

Анъанавий фестивалнинг ёпилиш маросими ҳам Урганчдаги Ўзбекистон замонавий санъат музейида ташкил этилди.Ҳакамлар ҳайъати баҳосига кўра, Хоразм ИСМИнинг 10- синф ўқувчиси Сарвиноз Каримова – бронза, 10-синф ўқувчиси Гулёра Раҳимова – кумуш, 8-синф ўқувчиси Ўғилой Бобоназарова – олтин медалга сазовор бўлишди. Шунингдек, фаол устоз ва ўқувчилар Ўзбекистон Бадиий академияси дипломи билан тақдирланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.