loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Шерзод Донаев биринчи ўрин соҳиби бўлди

Россиянинг “Билимлар кемаси” (“Корабль знаний”) номли таълим портали томонидан 13-17 ёшли рассомлар ўртасида “Менинг Ватаним – менинг ўлкам” мавзусида халқаро расмлар танлови ўтазилди.

Қувонарлиси, унда Бадиий академия тасарруфидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Донаев Шерзоднинг “Самарқанд тарихи ” мавзусидаги иши 1-ўринга муносиб топилиб, танлов дипломи билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур портал томонидан Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Г.Қўчқорова ва мутахассислик бўлими ўқитувчиси А. Исаевга Ташаккурнома берилди.

“Корабль Знаний” таълим портали ўқитувчилар, тарбиячилар, таълим муассасалари мутахассислари, болалар ва улар ота-оналари учун умумроссия ва халқаро миқёсда танловлар ўтказиб келади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.