loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ярим йиллик фаолият сарҳисоби

2 июль куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2021 йил 1-ярим йиллиги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатор электрон ва босма ОАВ, интернет нашрлари журналистлари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ОАВ вакилларини касб байрами билан табриклади ва Ўзбекистон тасвирий санъати соҳасида кечаётган янгиликларни халқимизга етказишда ОАВнинг роли катта эканини таъкидлади.

Анжуманда  nаъкидланганидек, Бадиий академиянинг жорий ярим йиллик фаолияти самарали кечди. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йилнинг 21 апрелда эълон қилган “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси изчил таъминланди.

Хусусан, рассом-уста ижодкорларни, соҳада ёш истеъдод эгаларини   қўллаб-қувватлаш, намойиш этиш ва танитишга қаратилган бадиий лойиҳалар амалга оширилди. “Рассом ва табиат”, “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови, анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали, Ўзбекистон Бадиий академияси умумтаълим мактаблар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида “Мен юртимни келажакда қандай тасаввур қиламан” мавзусида расмлар чизиш Республика кўрик-танлови, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари  ўқувчилари ўртасида республика танлови, “Навқирон Ўзбекистон” ёш истеъдодлар замонавий санъат кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди. Бундан ташқари маданий муассасалар билан ҳамкорликда бошқа лойиҳалар амалга оширилди.

Айни пайтда жорий йил бошида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ҳамда хорижий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талаба  ёшларга эълон қилинган “Ўзбекистон маданий мероси” номли фотосуратлар онлайн танловига фотоматериаллар қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон  Бадиий  академияси ҳаётида жорий йилда муҳим воқеа юз берди, муассаса “Академия”  галереясига эга бўлди. Санъат ошёни айни пайтда Ўзбекистон тавсирий санъатининг йирик намояндалари ижоди билан халқимизни кенг танитишга хизмат қилаяпти. Шунинг баробарида халқаро кўргазмаларга ҳам ўрин бераяпти.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.