loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшлар кўргазмаси очилди

Бугун, 11 июнь куни 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан  Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида  “Навқирон Ўзбекистон” иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси очилди.

Ушбу кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тасвирий санъат, дизайн соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 23 ёшдан  35 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда.

Мазкур кўргазмада 60 дан ортиқ рассомларнинг 300 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.

“Навқирон Ўзбекистон” республика замонавий санъат кўргазмасининг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими шу йил 30 июнь куни Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.