loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш рассомдан маҳорат дарси

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали “Ижод ниҳоллари” кўргазмаси иштирокчиси Саидбек Сабирбаев 22 апрель куни Тошкент фотосуратлар уйида маҳорат дарси ўтди.

Қорақалпоғистонлик ёш рассом ёшларга ўзининг кўргазмага қўйилган асари мисолида фрагмент ишлаб кўрсатди. Шу билан бирга асарни яратиш жараёнида нималарга эътибор қаратиш, ижодий ишни композицон жойлаштириш маҳорати ва уни тугаллаш даражаси, композициядаги шакллар мазмунан ҳар томонлама тўлиқ қамраб олиниши, бадиий яхлитликка эришиш, ижодий ишлар бадиий ғоясининг томошабин ҳамда асар олдига қўйилган вазифаларга мослиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.