loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўзбек рассоми халқаро онлайн кўргазмада иштирок этди

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Эркин Оролов халқаро онлайн кўргазмада иштирок этиб, сертификат олди.

Ҳиндистонда ўтказилган 3-халқаро онлайн санъат кўргазмасида Жанубий Корея, Ироқ, Ливан, Кипр, Македония, Германия, Греция, Словакия, Туркия рассомлари сафида юртимиздан Эркин Оролов ҳам ўз асарлари билан иштирок этди.

Мазкур халқаро онлайн кўргазма мавзуси бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган COVID-19 мавзусига бағишланди.

Эркин Ороловнинг халқаро  онлайнкўргазмага тақдим этилган ва эътирофга сазовор бўлган асарлари:

“2020 йил баҳори” ,  “Spring 2020″

“Карантин” , “Quarantine”

“Уйда қолинг”, “Stay home”

“Кутилмаган”, “Unexpected”

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.