preloder
Barcha yangiliklarga qaytish

Қизғин ижодга чорлаётган беш ташаббус

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли Қарорига мувофиқ мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида барча ижодкорлар бир шиор остида бирлашиб, янада шижоат билан ижод қилмоқдалар.

5 ташаббус доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш, ижод аҳли ва ёшларни рухан қўллаб-қувватлаш, улар ижодларини доимий тарғиб қилиб бориш, тасвирий ва амалий санъатга қизиқувчилар аудиториясини кенгроқ жалб қилиш ва албатта, карантин даврида ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан ташкил этилган “UYDA QOLING VA IJOD QILING!” челленжи нафақат профессионал ижодкорлар, балки ҳаваскор ва ўқувчи-талабалар учун ҳам катта тажриба майдонига айланди.

Мазкур челленж доирасида Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда 1700 дан ортиқ онлайн-машғулотлар тайёрлашда жами 2000 дан ортиқ ЎзБИУ аъзолари ҳамда Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасалари, шунингдек умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилган 362 та тадбирда 332 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган 64 та тадбирда 74 нафар, Андижон вилоятида 17 та тадбирда 17 нафар, Бухоро вилоятида 88 та тадбирда 103 нафар, Жиззах вилоятида 105 та тадбирда 136 нафар, Навоий вилоятида 86 та тадбирда 92 нафар, Наманган вилоятида 141 та тадбирда 143 нафар, Самарқанд вилоятида 145 та тадбирда 164 нафар, Сирдарё вилоятида 95 та тадбирда 305 нафар, Сурхондарё вилоятида 244 та тадбирда 267 нафар, Тошкент вилоятида 46 та тадбирда 46 нафар, Фарғона вилоятида 212 та тадбирда 246 нафар, Хоразм вилоятида 36 та тадбирда 53 нафар, Қашқадарё вилоятида 75 та тадбирда 77 нафар иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон Бадиий академиясининг расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бериб борилаётган челленж доирасидаги видео тақдимотлар нафақат Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасалари ўқувчи-талабалари, балки умумтаълим ва бошқа тармоқ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар учун ҳам тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналиши бўйича кўникма ҳосил қилишларида методик қўлланма вазифасини ўтамоқда.

Ижодкор ва ўқувчилар томонидан тақдим этилган фото ва видео лавҳалар асосида тайёрланган 307 та материал ОАВ, Бадиий академиянинг расмий веб-сайти, Facebook саҳифаси ва телеграм каналларида ёритилди.

Ушбу челленжда ижодкорларимизнинг иштирок этишлари нафақат коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга, балки тасвирий ва амалий санъат иштиёқмандлари учун ижод оламига виртуал саёҳат қилишга, бир-бирларини маънан қўллаб-қувватлашга, ёш ижодкорларни янада иродали этиб тарбиялашга, улар ижодини тарғиб қилишга ҳамда ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.