loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Автобуслар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, коронавирусга қарши эълон қилинган карантин сабаб Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати кескин қисқартирилади.

“Жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилмоқда. Бу ўз-ўзидан транспорт воситаларининг сабабсиз емирилишига, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлмоқда.


“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, 2020 йилнинг 19 мартидан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар – соат 10:00дан 16:00га қадар атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.

Бундан мақсад транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш.”, —дейилади хабарда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.