loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Академик Жиззахда ёшлар билан учрашди

Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектр тарзида ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумининг 100-сон Баёни ижроси юзасидан 16 апрель куни Жиззах ихтисослашган санъат мактаб-интернатида мазкур мактаб-интернат ўқувчилари ҳамда Жиззах давлат педагогика институти талабаларининг Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Марина Бородина билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Жиззах шаҳридаги “Ўрда” боғида академик М. Бородина томонидан маҳорат дарси ташкил қилинди. Бу ерда рассомлар – М.Одилхўжаев, А.Бойбеков томонидан ҳам пленер ўтказилди.

Ёшлар билан учрашув ҳамда бошқа тадбирларда Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи О.Пўлатова иштирок этди ва Бадиий академиянинг ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодини намоён этишга хизмат қилаётган ижодий лойиҳалари тўғрисида батафсил маълумот берди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.