Устоз мусаввир фикрича, “яхши рассом, яхши ижодкор бўлиш учун, аввало, инсон қалби эзгуликпараст бўлиши керак. Ҳар бир нарсадан, қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, унинг яхши томонларини кўра оладиган синчков инсон бўлиши талаб қилинади. Шунингдек, ижодкорнинг тасаввури жуда кенг бўлиши зарур. Рассом зўр расм чизиши мумкин, лекин у рассом бўла олмаслиги мумкин. Рассом ҳаётий образни ички дунёси, ҳиссиётлари ва ранглар билан тасвирлаб бера олиши керак. Токи, расмни кўрган одам ҳеч қандай изоҳларсиз ундаги ҳаётни ҳис қила олсин.”
Ўзбекистон Бадиий академияси академик рассом Йигитали Турсунназаровни таваллуд куни билан самимий қутлайди ва яна кўп йиллар илҳом билан ижод қилишни тилайди.