loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Академик рассомнинг шахсий кўргазмаси

22 ноябрь куниЎзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида академик рассом Анвар Мамажоновнинг “Бедана сайраганда” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Рассом ўз асарларида ён-атрофимизни қуршаб турган образларни ҳазил – мутойиба орқали кўрсатиб берган. Биринчи навбатда, булар жанрли мавзулардир. Шундайлар қаторига “Эски шаҳар бозори” ва “Эрталабки ош” асарларида муаллифнинг халқ ҳаётининг нозик қирраларини яхши билиши орқали мавзулар тўлақонли очиб берилган.

Кўргазмада сўнгги йилларда рассом томонидан яратилган 100 дан ортиқ оригинал чизмалар ва офортлар ўрин олган.
Кўргазма ўз ишини 14 декабрга қадар давом эттиради.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.