loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Анонс: Республика танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”  2008 йил 13 октябрдаги  226-сон  қарорига  асосан жорий йилнинг 15-25 май кунлари  2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари  ўқувчилари ўртасида республика танлови ўтказилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита, Ҳакамлар ҳайъати, Аппеляция комиссияси таркиби тасдиқланди.

Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари директорлари зиммасига:

-танловнинг тасдиқланган  дастури билан ўқувчи-ўқитувчиларни таништириш;

-танловга иштирокчиларнинг ижодий ишларини баҳолаш якунлари бўйича саралаб олиш;

-танловнинг республика босқичига номзод ҳужжатларини Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим қилиш;

ҳамда бошқа ташкилий вазифалар юклатилди.

Мазкур танловнинг  ихтисосликлари (номинациялари) бўйича номзод  ҳужжати Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 26 майда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2887) 26-банди талабларига мувофиқ  шу йилнинг 10 майига қадар Бадиий академияда белгиланган тартибда  қабул қилинади.

Танлов 15-25 май кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида ўтказилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.