Бадиий академия музей кўргазмалари учун мўлжалланган кичик ҳажмдаги ушбу бронза ҳайкални муаллифдан Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида қабул қилиб олди.
Шу муносабат билан 27 сентябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Анжуманлар залида мазкур ҳайкалнинг тақдимоти ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейига топшириш маросими бўлиб ўтади.