19 апрель куни пойтахтимизда халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди. Санъат ҳафталиги очилишидан аввал Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи боғида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ташкилот ва таълим муассасалари иштирок этди ва буюк мусаввирга ҳурмат бажо келтирилди.