loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Архитектор 75 ёшга тўлди

“Меҳнат шуҳрати” (1999) ордени соҳиби,  Ўзбекистон Бадиий академияси хақиқий аъзоси (1997), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор Азамат Тўхтаев нафақат мамлакатимизда, балки бошқа республикаларда ҳам турли меъморий лойиҳалар муаллифидир.

Меъмор фаолияти айниқса, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида гуллаб-яшнади. Азамат Тўхтаев муаллифлигидаги лойиҳалар асосида пойтахтимиз ҳамда юртимиз ҳудудларида  бир-биридан муҳташам бино, обьектлар қад ростлади ва халқимизнинг фахрига айланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси устоз меъмор Азамат  Рамзетдиновични таваллудининг 75 йиллик айёми билан қизғин қутлайди.