loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Асрий анъаналар давомчилари

Халқаро анъанавий  Тасвирий ва амалий санъат фестивали  доирасида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Халқаро маданият карвон саройида анъанавий “Камолиддин Беҳзод издошлари” танлови Республика босқичи иштирокчиларининг миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб борилади.

Ушбу танлов бевосита миниатюра ва халқ амалий санъати йўналишидаги ёш ижодкорларнинг миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларни изчил амалга оширишга йўналтирилган.

Танловнинг асосий мақсади миниатюра ва халқ амалий санъати соҳаларида миллий меросимизни тиклаш, Камолиддин Беҳзод ва унинг шогирдлари бой ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, миллий санъатимизнинг келажагини таъминловчи ёш истеъдодларни излаб топиш, ёш истеъдодларни тасвирий ва амалий санъат асарларини яратишнинг янги ижодий услубларини излашга, халқимизнинг бой маънавий дунёси, озод ва обод Ватан келажаги олдида масъулиятли бўлиш, миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга йўналтиришдан иборат.

Бу йилги танлов анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида 2 босқичда ўтказилди. Танловнинг ҳудудий босқичи ғолиблари республика босқичида иштирок этиш имтиёзини қўлга киритдилар. Мазкур кўргазмада республика босқичига тақдим этилган ёш ижодкорларнинг ижодий ишлари намойиш этилмоқда.

Танловнинг республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 284 нафар ижодкор 700 дан ортиқ ижодий ишлари билан иштирок этди. Танлов 15-17 ёш ҳамда 18 – 21 ёш тоифаларида алоҳида ўтказилди.

Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан 24 нафар ғолиб қуйидаги номинациялар бўйича аниқланди:

Энг яхши миниатюра асари учун;

– Энг яхши графика асари учун;

– Энг яхши наққошлик асари учун;

– Энг яхши амалий санъат асари учун.

Бугун, 23 апрель куни танловнинг Республика босқичи ғолиблари Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтган халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тантанали ёпилиш маросимида танлов дипломи ҳамда “Илҳом” жамоат фонди томонидан совғалар билан тақдирландилар.

“Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови республика босқичи ғолиблари :

15-17 ёш тоифасида:

  1. “Энг яхши миниатюра асари учун” номинацияси бўйича:

  I ўрин соҳиби – Фатхуллаев Абдулазиз Алишер ўғли (Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчиси)

 II ўрин соҳиби – Абдувохидова Динора Жаҳонгир қизи (Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)

 III ўрин соҳиби – Атхамова Ноиля Шукурулло қизи (Тошкент вилояти Қибрай тумани 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси )

  1. «Энг яхши график асари учун» номинацияси бўйича:

 I ўрин соҳиби – Ғофуралиева Умида Суннат қизи (Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиси)

 II ўрин соҳиби – Шаробиддинова Шодиёнахон Зохидхоновна (Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)

III ўрин соҳиби – Усенова Аселя Абай қизи (Нукус шаҳридаги 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси)

  1. «Энг яхши наққошлик асари учун» номинацияси бўйича:                                                                            I ўрин соҳиби – Зайнутдинов Иброхим Баҳодир ўғли (Тошкент вилояти Паркент туманидаги 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси)

 II ўрин соҳиби – Бобохонова  Озода Шуҳрат қизи (Урганч шаҳридаги                   11-сонли  БМСМ ўқувчиси)

III ўрин соҳиби – Расулова Асилахон Давронжон қизи (Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси).

  1. «Энг яхши амалий санъат асари учун» номинацияси бўйича:

I  ўрин соҳиби – Турсунбоева Мадина Зафар қизи (Республика  ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиси)

II ўрин соҳиби – Каримов Шохрух Умиджон ўғли (Республика  ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиси)

III ўрин соҳиби – Ражабов Шерзод Ёрқин ўғли (Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)

18-21 ёш тоифасида:

  1. » Энг яхши миниатюра асари учун» номинацияси:

 I ўрин соҳиби – Ҳошимова Дилшода Бахшилло қизи (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси)

 II ўрин соҳиби – Ашурова Суғдиёна Турғунбой қизи (Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси)

III  ўрин соҳиби- Файзуллаев Нозимбек Нурхон ўғли  (Бухоро давлат университети талабаси)

  1. «Энг яхши график асари учун» » номинацияси:

 I ўрин соҳиби- Обирқулов Салимжон Илҳом ўғли (Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)

 II ўрин соҳиби- Абдулбоқиева Турсуной (Андижон давлат университети талабаси)

III ўрин соҳиби- Абдуллаев Умриазиз Атвар ўғли (Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)

  1. «Энг яхши наққошлик асари учун» номинацияси бўйича:

          I ўрин соҳиби – Валиева Мадинабону Соҳибжон қизи (Наманган давлат университети талабаси)

 II ўрин соҳиби – Аҳмаджанова Ойдина Абдулхамид қизи (Наманган давлат университети талабаси)

III ўрин соҳиби – Кубайбек Чўлиев (Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)

  1. «Энг яхши амалий санъат асари учун» номинацияси бўйича:

I ўрин соҳиби – Ғуломов Шахромбек Жамшидович (Бухоро давлат университети талабаси)

II ўрин соҳиби – Мамадрахимова Ўғилой Авазбек қизи (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси)

III ўрин соҳиби – Тошпулатова Фазилатхон Умид қизи (Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси)

Рағбатлантирувчи диплом совриндорлари:

  1. Рўзиева Мунис Юнус қизи ( Навоий вилояти 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси);
  2. Комилжонова Нафосат (Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати);
  3. Сотволдиев Хотамбой Зухриддин ўғли (Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби);
  4. Мелибоев Ҳаётбек Акбарали ўғли (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси)
  5. Туйбоев Мирфайз Бегмуродович ( Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси);
  6. Содиқова Мадина Латипжон қизи ( Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчиси);
  7. Абдураҳмонова Ферузабону Акрам қизи (Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси);
  8. Эсанов Миркамол Алишер ўғли ( Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати);
  9. Шовкатов Бекзод Дилшод ўғли (Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 22-сонли Болалар мусиқа санъат мактаби ўқувчиси)

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.