loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Афсоналар водийси»да ижод

Бугун, 31 май куни Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғи ёшлар билан гавжум.

Наманган шаҳрида «Янги  Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори  остида ўтаётган ёшлар фестивалининг учинчи кунида тасвирий ва амалий санъат соҳасида билим олаётган истеъдодли ёшлар сафи тобора кўпаяётгани барчамизни қувонтиради.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлимининг ёш  аъзолари Фарҳод Сатторов, Хуршидбек Ўринбоевнинг ижодий асарларидан ташкил топган кўргазма намойиш қилинмоқда.

Шунингдек, ёш талабалар томонидан маҳорат дарслари уюштирилиб, қизиқувчиларнинг хоҳишига қараб уларнинг портретлари ишлаб, совға қилинмоқда.

Фестивалда иштирок этаётган барча ёшлар ўзларига яратилган бундай шарт-шароитлардан мамнун.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.