loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий академия раисига маслаҳатчи тайинланди

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли  буйруғи билан  Раҳимова Моҳира  Султоновна Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.Раҳимова  1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти олий, 2011 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. Мутахассислиги санъатшунос-журналист.

М.Раҳимова 2011 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий академиясида фаолият юритиб келади.

Маълумот учун: давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Бадиий академиядаа маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади;

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этади;

давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.