loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий кулол устаси билан ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида  навбатдаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат сабоғини таниқли бадиий кулолчилик устаси Ашурмат Мамасолиев олиб борди.

Мазкур маҳорат машғуотлари Бухоро яқинидага Уба қишлоғида  яшаб, ижод  қилган таниқли ҳунарманд, миллий  ўйинчоқлар устаси Ҳамробиби Раҳимова хотирасига бағишланди.

Уста А.Мамасолиев сабоқни бошлашдан аввал қатнашчиларга Бухоронинг азалий ҳунарманчилиги тарихи, анъаналар давомчиси бўлган Ҳамробиби Раҳимова ҳаёти ва ижоди,у ясаган ҳуштакларнинг  хилма-хиллиги, унда  ишлатилган бўёқлар моҳияти  тўғрисида гапириб  берди, суҳбат қизиқарли кечди.

Бадиий кулолчилик лойиҳаси давомида лойдан ясалган миллий ўйинчоқлар мактаби давомчиси Ашурмат Мамасалиев хилма -хил ҳуштаклар,жониворлар – қўй, қуш, от  шаклини  оқ  лойдан ясаш усуллари ва нозик жиҳатларини амалда, ясаб кўрсатиб берди.

Ўзига хос “арт терапия”да иштирок этаётган кулолчилик санъати ихлосмандлари, “Миллий банк”, Тасвирий санъат галереяси  ходимлари лойиҳани  ёқтиришди, ўз қўллари билан лойдан ҳар хил ўйинчоқлар, электр чархда ишлаб, кўза ясашди, ўз қобилиятларини синаб кўришди.

Ушбу лойиҳани давом эттиришга келишиб олинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.