loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий таълим ривожига хизмат қилади

Жорий йил 30 апрелда «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6218-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан:

“Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони (ПФ-555-сон, 05.02.1993 й.) 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига;

“Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-4732-сон, 12.06.2015 й.) 2-банди биринчи хатбошига, 1-иловасининг 13-позициясига;

“Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5924-сон, 24.01.2020 й.) 12-бандига бадиий таълимга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

1. “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4688-сон, 21.04.2021 й.) нинг 2-иловаси
17-позициясига асосан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилгани сабабли «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони (ПФ-555-сон, 05.02.1993 й.) 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги Давлат стипендиялари қаторига Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси киритилди.

2. “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Қарори (ПҚ–4688-сон, 21.04.2021 й.) ижросини таъминлаш, қарорнинг 16-бандига асосан қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида:

“Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-4732-сон, 12.06.2015 й.) нинг 2-банди биринчи хатбошига, 1-иловасининг 13-позициясига ҳамда янги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилиб, Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг Таянч олий ўқув юртлари рўйхатига Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда доимий фаолият кўрсатадиган курсларда қайта тайёрлашнинг тегишли йўналишларига тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишлари (Бадиий таълим йўналишлари) киритилган.

3. “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5924-сон, 24.01.202 й.) 12-банди “а” кичик бандида кўзда тутилган имтиёзларни қўллаш тартибига ўзгартириш киритилган. Унга кўра, маданият ва санъат йўналишларидаги олий таълим муассасаларида алоҳида иқтидор талаб этилиши, мазкур олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида соҳа бўйича 3 та мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон синовлари ўтказилиши, шунингдек, бакалавриатнинг 1 босқичидан талабаларга мутахассислик фанларидан кучайтирилган ўқув ва амалиёт машғулотлари олиб борилиши, спорт йўналишларидаги чемпионлар соҳа бўйича профессионал билимга эга эмаслиги инобатга олиб, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган санъат йўналишларидаги олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиш тартиби бекор бўлди.


Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори (499-сон, 21.08.2020 й.) билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Қарор билан Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари ОТМга танловдан ташқари кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши бекор қилинган.
Низомга киритилган қўшимчаларга кўра:

Бадиий академиянинг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича республика танлови ҳамда мазкур йўналишлардаги халқаро танловларнинг ғолибларига Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ОТМларнинг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади;

агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади;
агар айрим таълим йўналишларида 1 та фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳужжатда Ўзбекистон Бадиий академияси таклифлари инобатга олиниб, ўз аксини топган ўзгартиш, қўшимча ва тўлдиришлар юртимизда бадиий таълим тизими ривожига хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.