loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий таълим соҳаси педагог кадрлари аттестациядан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида жорий йилнинг 21-26 декабрь кунлари Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор жами 408 нафар педагог кадрлар аттестациядан ўтказилиши режалаштирилган.

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишларидаги педагог кадрлар учун аттестация жараёнлари соҳа хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув фани бўйича малака синовлари ижодий шаклда тизимдаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида бўлиб ўтади.

Аттестация жараёнини адолатли ва шаффоф тарзда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари, Ўзбекистон халқ рассомлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари, шунингдек, соҳанинг етук мутахассислари жалб этилган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.