loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Байрам тадбирлари ташкил этилди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Жумладан, 6 март куни Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда жонли ижрода оналарни, аёлларни мадх этувчи қўшиқлар ижро этилди. Тадбирдан сўнг мактаб аёлларига байрам дастурхони ёзилди.

 

Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ҳам  8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан «Аёлга эҳтиром» номли байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирдаги концертт  дастури барчага манзур бўлди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.