loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Барчамиз масъулмиз

Коронавирус туфайли мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳолатига Бадиий академия тизимида қатъий амал қилиниб, ходимларнинг хавфсиз фаолияти учун керакли чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.

Ўзбекисон Бадиий академияси тизимида кўргазма заллари ҳам фаолият юритади. Тасвирий санъатдаги янгиликлар, рассомларнинг шахсий ижодий кўргазмалари бўлиб  танишиш истагида кўплаб юртдошларимиз бундай санъат масканларига ташриф буюришади. Шу сабабли, кўргазма залларида инфекциядан ҳимояланиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, тизимдаги Тошкент фотосуратлар уйида санитария ва гигиена меёрларига амал қилиш мақсадида, аввало, барча ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан билан таъминланди. Келган томошабин, бирон бир масалада мурожаат этган фуқаро билан тиббий ниқоб таққан ҳолда мулоқот қилинмоқда.

Шунингдек,  вирусга қарши санитар-профилактика, тозалаш ишлари олиб борилаяпти, шу боис, одатда гавжум кечадиган кўргазмаларнинг очилиш маросими вақтинчалик тўхтатилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.