Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 11-синф битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Б. Болтаев, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими аъзоси М.Худайбергенов ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.
Якунда Хоразм ИСМИ 29 нафар битирувчиларидан 5 нафари имтиёзли дипломга эга бўлди. Устоз-мураббийлар битирувчиларга яхши тилаклар билдириб қолишди.