loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Беш ташаббус – беш имкон

9 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ва Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда  Андижон шаҳридаги 47- мактабгача таълим муассасаси  ҳамкорлигида  Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида “Беш ташаббус – беш имкон!” номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб 47-МТМ тарбияланувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, рақслар ҳавола этилди. Айниқса, жажжи қизалоқлар томонидан ижро этилган рақслар, “ёш чемпионлар” чиқишлари, болажонлар томонидан маҳорат билан ижро этилган “Андижон полкаси” рақслари тадбирга ўзгача завқ бағишлади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими аъзоси Манзурахон Юсупова томонидан болажонларга халқ эртакларидан яратилган қўғирчоқ образлар, эртак қахрамонлари тўғрисида қизиқарли маълумот ҳамда қўғирчоқ ясаш сирлари хусусида тушунчалар берилди.  

Тадбирдан сўнг иштирокчилар  Андижон вилоят БИУ аъзолари мўйқаламига мансуб ижод намуналари  ва музей жамғармасида сақланаётган асарлар  асосида ташкил этилган кўргазмани томоша қилдилар.

Ушбу тадбирда 60 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар ва устоз-мураббийлар иштирок этди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.