loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Биз турлимиз. Биз тенгмиз»

Бугун Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар кунига бағишланган фотосуратлар кўргазмаси очилди.

Мазкур кўргазма ЮНИСЕФ ва “Замин” халқаро жамоат фонди ташаббуси билан бошланган Тўсиқлар ахборот кампанияси доирасида ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни эълон қилинган Тўсиқлар ахборот кампанияси бир йил давом этади. Унинг мақсади ногиронлиги бўлган шахсларга асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашда кўмаклашиш, бунга имкон бермаётган тўсиқлар ҳақида хабардорликни оширишдан иборат.

Ушбу кампания доирасида “Биз турлимиз. Биз тенгмиз.” шиори остида ўтказилаётган фотокўргазма 3 та экспозициядан иборат бўлиб, уларни инсонлар ҳаётидаги турли тўсиқларни бартараф этишнинг умумий ғояси бирлаштиради.

Кўргазмада намойиш этилаётган “Нигоҳ” номли туркум фотосуратлар ҳаваскорлар- имконияти чекланган инсонларнинг иш намуналаридир.

Ногиронлиги бўлган инсонлар инклюзияси мавзусидаги фотосуратлар профессионал фотосуратчилар Эрнест Куртвелиев ҳамда Илдар Содиқов томонидан тақдим этилди.

Кўргазма шу йилнинг 10 декабрига қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.