loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Болалар Ватан мавзусида ижод қилишди

9 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистондаги Корейс маданий марказлари уюшмасининг Наманган вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида «Менинг жонажон ватаним, Ўзбекистон» мавзусида 6 – 10 ёшдан 11 – 14 ёшгача бўлган болалар расмлари кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов шартига мувофиқ, болалар икки халқ миллий маданияти, урф-одатлари, дўстлик ришталари, серқуёш юртимизни тараннум этишди. Улар ижодини Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари К.Қамбаров бошчилигидаги  4 нафар ижодкордан иборат  ҳайъат аъзолари баҳолашди. 

Кичик гуруҳ ( 6 -10 ёшлилар) да биринчи ўринни Лайло Отабоева (8 ёш) эгаллади, иккинчи ўринга эса Настя Шегай (9 ёш) муносиб топилди.

Катта гуруҳда эса Катя Шегай (11 ёш) биринчи ўрин, Лола Эгамбердиева (12 ёш) эса иккинчи ўрин соҳибаси бўлди.

Ғолиблар қимматли совғалар билан тақдирланди. Бошқа иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.  

Танловни ўтказишда карантин қоидаларидан келиб чиқиб, иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофа сақланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.