loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Болалар оромгоҳида маҳорат сабоқлари

Wест Cамп – Бўстонлиқ туманининг Хумсон тоғи бағрида 2010 йилда ташкил қилинган болалар соғломлаштириш оромгоҳи. 

Оромгоҳда хордиқ чиқариш кун тартиби болалар учун қизиқарли яратилган. Улар кун давомида инглиз тилини ўрганишдан ташқари бадан тарбия машқлари, ақлни чархловчи турли машғулотлар билан шуғулланишади.

West Camp оромгоҳи мутасаддилари томонидан таклиф қилинган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,  рассом,  бадиий кулол устаси Ашурмат Мамасалиев яқинда оромгоҳда бўлиб, болаларга расм  чизиш, майда пластика ва майда хайкалчалар ясашда маҳорат дарси ўтди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалга ошириш мақсадида олиб борилган машғулотлар доирасида болаларнинг билимини   ривожлантириш мақсадида “Моҳир қалам» ва бошқа кичик танловлар ўтказилди, фаол болалар рағбатлантирилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.