loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Болалар расмлари кўргазмаси

Бугун, 21 сентябрь  куни  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами ҳамда  21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида  “Яхшилик ва тинчлик диёри” мавзусида болалар расмлари кўргазмаси очилди.

Мазку кўргазма Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.  

Кўргазманинг очилиши маросимида  Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмухамедов, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода, Мактабгача таълим вазирлиги қошидаги жамоат кенгаши раиси, ШҲТ эксперти Эътибор Султоновалар сўзга чиқдилар.

Таъкидланганидек, ушбу кўргазма  республикамиздаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари , болалар ўртасида  санъат ва маданиятга бўлган қизиқишни янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни тасвирий санъатга, бадиий ижодга бўлган қизиқиш ва эътиборини мустаҳкамлаш,  тасвирий ва амалий санъат соҳаси ижодий йўналишида мактабгача таълим муассасаларидан кейинги таълимни ташкил этиш ва самарадорлигини янада оширишга ҳизмат қилади.

 

  га хизмат қилади.

Кўргазмада фарзандларимиз ўзларининг ижод намуналари билан юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини расмларлар орқали ифодалашга ҳаракат қилганлар.

Кўргазма 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда ўтказиладиган саммити олдидан ҳам экспозиция қилинади.

Кўргазма 30 сентябргача давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.